Жамият | 11:58 / 16.12.2019
6420
2 дақиқада ўқилади

Ўтмишидан ижобий хулоса чиқармай, тўғри йўлга кирмаган шахс яна судланди

Иллюстратив фото

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан 27 ёшли Р.У.га фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тергов жараёнида аниқланишича, Р.У. муқаддам бир неча маротаба судланган бўлса-да, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини охиригача ўтамасдан туриб, 2019 йилнинг январь ойида таниши И.Б.ни Қарши шаҳрида жойлашган новвойхонанинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга ёрдам бериши, бунинг учун 2.000.000 сўм давлат божи тўлаши кераклиги билан алдаб, 2.000.000 сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2019 йилнинг февраль ойида, И.Б.га ер участкаси борлигини, 15.000.000 сўм эвазига ушбу ер участкасини сотишини айтиб алдаб,  уни ишонтириб, 15.000.000 сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Р.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (хавфли рецидивист томонидан содир этилган фирибгарлик) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суд Р.У.ни юқорида кўрсатилган фирибгарлик жинояти бўйича айбдор деб топиб, унинг ўталмай қолган жазосини инобатга олиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Мавзуга оид