Ўзбекистон | 20:52 / 16.12.2019
9693
9 дақиқада ўқилади

Сурхондарёлик сайловчилар диққатига!

Хабарингиз бор, бу йилги сайлов кампанияси «Янги Ўзбекистон Янги сайловлар» шиори остида ўтказилмоқда. Дарҳақиқат, сайлов кампанияси халқимизнинг кайфияти ва ислоҳотларга ишончи ортган бугунги янги даврда ўтмоқда. Халқимиз, сайловчилар сиёсий партиялардан амалий натижа, қатъий таклиф ва ташаббуслар кутяпти.

Шундан келиб чиқиб, партиямиздан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Сурхондарё вилоятидан кўрсатилган номзодлар ҳаётий эҳтиёжлар билан боғлиқ қатор масалаларда таклифларини билдиришди:

Раъно Холмирзаева, педагог, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод тумани кенгаши раиси, 76-Шеробод сайлов округидан номзод:

– Бугун мамлакатимиз иқтисодий жиҳатдан ҳам етарли салоҳият ва қудратга эга бўлди. Партиямиз бу кучни кам таъминланган қатламлар турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш учун йўналтириш керак, деб ҳисоблайди.

Ана шу мақсадда илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, кам таъминланган аҳоли қатлами учун кундалик зарур товар ва маҳсулотларни арзон нархларда сотиш бўйича ижтимоий дўконлар тармоғини ривожлантириш керак. Бу орқали аҳолининг кам таъминланган қатламлари, пенсионерлар, имконияти чекланган инсонлар ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга кундалик эҳтиёж маҳсулотлари ва хизматларига ижтимоий мақбулликни таъминлашга эришиш имкони ортади, деб ўйлаймиз.

Зилола Халикова, педагог, Музработ туманидаги 8-мактаб директори, 77Ангор сайлов округидан номзод:

– Партиямиз Сайловолди дастурида кам таъминланганлик даражасини белгиловчи мезонларни такомиллаштиришга эътибор қаратилди. Ҳозирда бу борадаги мезонлар аниқ эмаслиги ижтимоий нафақаларни белгилаш ва моддий ёрдам кўрсатишда тушунмовчилик ҳамда муаммоларни келтириб чиқаряпти. Шу масалада халқаро амалиётни ўрганиш, яшаш минимуми ва истеъмол саватчаси билан боғлиқ меъёрларни қонунчиликда мустаҳкамлаш вазифаси алоҳида ўрин оляпти.

Мансур Уташев, иқтисодчи, “Surxon import eksport agro” MЧЖ раҳбари, 78-Термиз сайлов округидан номзод:

– Биз аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, ижтимоий аҳволи оғир бўлган аёллар, «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари учун ипотека элита турар-жойларини қураётган қурилиш компаниялари ва тижорат банклари даромадидан мажбурий ижтимоий ажратмаларни қонуний жорий қилишни, кейинчалик ижтимоий турар-жойлар қурилиши учун фойдаланишда ушбу маблағларни махсус фондларда жамлашни таклиф этамиз.

Жуманазар Нормуминов, молиячи, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 79-Жарқўрғон сайлов округидан номзод:

– Аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш одамларнинг турмуш фаровонлиги ошишида муҳим аҳамиятга эга. Шуни инобатга олган ҳолда, биз ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган аёллар, “Меҳрибонлик уйлари” битирувчилари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламлар учун ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқий кафолатларни ошириш ҳамда “Тенг иш учун - тенг иш ҳақи” тамойилига қатъий риоя этилиши керак, деб ўйлаймиз.

Шу мақсадда, партия Меҳнат кодексини тегишли норма ва процессуал механизмлар билан тўлдириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва парламентдаги фракцияси орқали уларни қонунчилик ташаббуси сифатида олиб чиқишни режалаштирган.

Хасан Вохидов, Электр энергетика, Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти молиявий-иқтисодий масалалар ва электр энергиясини сотиш бўйича директор, 80-Қизириқ сайлов округидан номзод: 

– Партиямиз оила институтини мустаҳкамлаш ва баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янада такомиллаштиришда ўзининг барча ташкилотларининг янада фаол иштирокини таъминлашга интилади.

Бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати ёшларнинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Фикримча, салоҳиятли ёшларга сиёсий партиялар тизимида ишлаш ва депутатлик фаолиятида ўзини намоён қилиш имкониятини бериш зарур.

Камолидин Эшматов, архитектор, Сурхондарё вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят бош архитектори, 81-Қумқўрғон сайлов округидан номзод:

Биз уй-жой ва коммунал хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш тарафдоримиз. Бунда марказлашган иситиш ва иссиқ сув таъминотини, маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва утилизация қилиш хизматларини кўрсатувчи корхоналарни табиий монополияси бўйича қонунчилик меъёрларини кўриб чиқиш, муҳандислик тармоқ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлмаган, коммунал хизматлар тақдим этиш бўйича муқобил автоном (локал) шаклларини ривожлантириш долзарб аҳамиятга эга, албатта.

Муҳаббат Умарова, шифокор, Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, 82-Шўрчи сайлов округидан номзод:

– Партиямиз депутатлик бирлашмалари саъй-ҳаракатини пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар, “Мурувват”, “Саховат” ва “Меҳрибонлик” уйларида яшовчилар ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий хизмат кўрсатиш, уларни дори-дармонлар ва тиббий воситалар билан таъминлаш ҳамда ижтимоий дорихоналар тармоғини ривожлантириш устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини амалга оширишга йўналтиради. Бир сўз билан айтганда, биз жамиятнинг ҳар бир аъзосига саломатлигини мустаҳкамлаш учун тенг имкониятлар яратиш тарафдоримиз!

Ойбарчин Абдуллаева, педагог, Олтинсой тумани мактабгача таълим бўлими мудири, 83-Олтинсой сайлов округидан номзод:

– 2 ёшдан ҳам болаларни боғчага қамраб олиш мумкин. Бунинг учун ота-оналар фақатгина нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаларига мурожаат қилиши талаб этилади. Уларда эса нарх-наво жуда қиммат. Улардан фақатгина даромади юқори бўлган оилалар фойдаланиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, бепул ва имтиёзли тўловлар асосида фаолият кўрсатадиган давлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва келгусида 6 ёшдаги болаларни мажбурий  мактабгача таълим  ва тарбия  билан тўла қамраб олиш, мактабгача таълим муассасаларида 3 ёшдан кичик болалар учун махсус тарбия гуруҳларини ташкил этиш таклифини илгари сурдик.

Фирдавс Шарипов, педагог, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари, 84-Денов сайлов округидан номзод:

Ишли, турмуш даражаси юқори бўлган одам оиласидан, эртасидан кўнгли тўқ яшайди. Сайловолди дастуримда бу борада долзарб масалалар илгари сурилган. Масалан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш учун қонунчиликда белгиланган квоталарга қатъий риоя этилишига эришиш керак, деб ўйлайман.

4Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича давлат буюртмасини бажариш устидан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Улуғбек Ахмедов, солиқлар ва солиққа тортиш, бизнесни бошқариш, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё минтақавий филиали бошлиғи, 85-Сариосиё сайлов округидан номзод:

Халқ демократик партияси уй-жой қайғусида юрган юртдошларимизнинг муаммоларини яхши тушунади ва бу масалада мамлакатимизда янгича тизим жорий этиш, ижтимоий-иқтисодий имкониятлари чекланган кишиларнинг манфаатларини ҳимоялаш зарур, деган ташаббусни илгари суряпти.

Ижара асосида яшаётган аксар оилалар ва ёшларнинг уй сотиб олишга қурби етмайди. Шу билан бирга, улар топган даромадининг катта қисмини уй-жой ижараси учун сарфлайди. Табиийки, бу уларнинг яқин келажакда ўз уйига эга бўлиш имкониятини янада камайтиради. Шу боис арзон уйларни олишга, ижара асосидаги квартираларда туришга моддий имконияти етмайдиган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ижара асосида фойдаланишга мўлжалланган муниципиал уйларни қуриш бугунги давр талабидир.

Мавжуда Ҳасанова, педагог, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши раиси, 86-Узун сайлов округидан номзод:

Партиямиз депутатларига, “Жамоатчилик қабулхоналари”га коммунал хизматлар соҳасига тегишли кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Уларнинг аксариятида тўлов билан боғлиқ муаммоли вазиятлар, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, қўшимча ҳақ ҳисоблаш каби ҳолатлар баён этилган.

Шундан келиб чиқиб, биз энергетика ва моддий ресурсларнинг катта йўқотишларини истеъмолчилар гарданига юклайдиган коммунал хизматлар етказиб берувчиларининг монополиясига барҳам беришни кўзлаганмиз.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзодларига овоз беринг!

ЎзХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати

Мавзуга оид