Ўзбекистон | 21:18 / 17.12.2019
37464
2 дақиқада ўқилади

Автомобилларга солиқ солиниши ҳақидаги гаплар асоссиз – Беҳзод Мусаев

Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилади. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев 17 декабрь куни матбуот анжуманида шу ҳақдаги саволга жавоб берар экан, ушбу йиғим солиқ деб ҳисобланмаслигига эътибор қаратди.

«[Автомобилларга солиқ солиниши ҳақидаги] бундай хабарлар асоссиз, автомобилларга қўшимча солиқ жорий этилиши режалаштирилмаган. Ўша харид чоғида тўланадиган 3 фоизлик солиқдан ташқари солиқлар ундирилмайди. Қўшимча солиқлар фақат сарфланадиган ёқилғидан олинади», – деган Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада туман ва шаҳар депутатларига автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этиш ҳуқуқи берилди.

Йиғим суммаси транспорт воситаси двигателининг қуввати ва ҳудуд аҳолиси даромадлари даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Мавзуга оид