Ўзбекистон | 11:38 / 17.12.2019
3628
2 дақиқада ўқилади

Ногиронлиги бўлган болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Тегишли қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ–2455-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, ҳужжат 36-иловасининг 12-банди «Эслатма»си қуйидаги мазмундаги 1-1- банд билан тўлдирилади:

«1-1. Ногиронлиги бўлган болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқитилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади».

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар мусиқа ва санъат соҳасида болаларнинг таълим олиши учун қулай шароит яратиш мақсадида бир календарь йил мобайнида мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1 - 3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болаларни ҳамда кам таъминланган оилалардан бўлган болаларни ўқитиш, ўқувчилар умумий контингентининг 25 фоиздан ошмайдиган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид