Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда кексалар қариликда ҳам ишлай олиш учун экзоскелетлардан фойдаланишмоқда
Японияда кекса одамлар қариликда ҳам ишлашни давом эттириш учун экзоскелетлардан фойдаланишмоқда. Ушбу қурилма оғир нарсаларни ташишни енгиллаштиради ва умуртқа ҳамда қўл-оёқларга зўриқиш тушишини камайтиради. Бу ҳақда New Scientist нашрида маълум қилинган.
Экзоскелетлар Японияда аҳоли кексайишига технологик компанияларнинг жавоби бўлди. Мисол учун, Innophys фирмаси рюкзак кўринишидаги костюмни ишлаб чиққан бўлиб, қурилмадаги насосни 30 марта босиш орқали уни қувватлаш мумкин. Бунда костюмдаги “мушаклар” ҳавога тўлиб, ишлаш учун яна тайёр ҳолга келади.
Қурилма тайёр ҳолда 24 килограммгача юкни зўриқишларсиз кўтариш имконини беради. Бир дона экзоскелет 1300 доллар атрофида туради.
Маълум қилинишича, тузланган турп ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи оилавий компания Innophys мижозига айланган. Оила бошлиғи 70 ёшига қарамай, қурилма ёрдамида оғир юклар билан ишлашни давом эттирмоқда.
Японияда, шунингдек, Panasonic компаниясининг 5,5 минг доллар турувчи Atoun Model Y костюми ва Toyota прототиплари ҳам оммалашган. Автомобилсозлик компанияси экзоскелетни ҳали савдога чиқармаган ва кекса ёшдаги ишчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадқиқотлар олиб бормоқда.
Япония халқи дунёдаги энг кекса халқлардан бири ҳисобланади. 2015 йилдаги маълумотларга кўра, Кунчиқар мамлакатда жами аҳолининг 26 фоизини 65 ёшдан катталар ташкил қилади ва бу борада у дунё бўйича энг катта кўрсаткичга эга.
2018 йил сентябрда Япония ҳукумати 70 ёшдан катталарнинг жами аҳолидаги улуши 20 фоиздан катталигини маълум қилган. Шу билан бирга, мамлакатда анча йиллардан бери туғуруқ даражаси пасаймоқда. Шу сабабли ҳукумат пенсия ёшини 60 ёшдан 70 ёшгача оширишни ўйламоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026