Samsung бошқарув раиси 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Сеул округ суди Samsung компанияси бошқарув раиси Ли Сан Хунни Жанубий Кореянинг касаба уюшмалари ҳақидаги қонунини бузганлик учун 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Samsung ушбу қарор юзасидан ҳали апелляция бериши мумкин.
Ли Сан Хун билан бирга бу иш бўйича Samsung бўлимлари ва филиалларининг 26 раҳбари айбланувчи сифатида ўтган. Улардан 7 нафари реал қамоқ жазоси олган, қолганларига эса шартли жазолар тайинланган.
Ли Сан Хун 2 йил аввал компания бошқарув раиси бўлгунга қадар компаниянинг молиявий директори лавозимини эгаллаган. Таъкидланишича, у қонунбузарликни айнан шу лавозимни эгаллаган вақтда содир этган.
Ли Сан Хунга нисбатан жиноий иш 2013 йилда компанияда касаба уюшмалари фаолиятига тўсқинлик қилувчи услублар таърифланган ҳужжатлар аниқланганда бошланган. Ушбу иш натижада кўп йиллик тафтиш ва компаниянинг ўнлаб раҳбарларининг қамоққа олинишига олиб келган. Бироқ Ли Сан Хунга қарши иш исботлар йўқлиги сабабли тўхтатилган.
Бироқ 2018 йилда терговчилар компаниянинг офисларига рейдлар уюштирган вақтда қўшимча исботларни қўлга киритишган. Улар орасида Ли Сан Хун Жанубий Корея меҳнат қонунчилигини бузиш учун компаниянинг қолган раҳбарлари билан тил бириктирганини фош қилувчи далиллар топилган.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024