Ўзбекистон | 21:30 / 18.12.2019
2965
2 дақиқада ўқилади

ЕХҲТ вакили Ўзбекистонда туҳмат учун қамоқ жазоси бекор қилиниши режасини олқишлади

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон президентининг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш нормасини бекор қилишга қаратилган топшириқларини олқишлаб чиқди.

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазосини бекор қилиш ҳақидаги қарорини олқишлайман. Бу ОАВ эркинлиги ва ривожи учун янги қадамдир. 

Биз медиа эркинликни таъминлашга оид қонунчилик ислоҳотларини диққат билан кузатиб борамиз ва қўллаб-қувватлаймиз», деган у твиттердаги саҳифасида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид