Юнусободдаги авария жойида ҳалок бўлган икки кишининг шахсига аниқлик киритилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Расмий маълумотларга кўра, Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги қурилиш ишлари вақтида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, вазирлик қурбонларнинг шахсига аниқлик киритган.
Айни пайтда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда ҳолатни зудлик билан бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
«Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан икки кишининг жасади олиб чиқилган ва уларнинг шахси аниқланган:
1. Ж.Равшанов, 1989 йилда туғилган.
2. О.Абдуллаев, 1989 йилда туғилган.
Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда», дейилади ФВВ хабарида.
Бундан аввалроқ, Kun.uz манбаси Юнусободдаги метро қурилишида юз берган авария жойида 3 кишининг жасади топилгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:22 / 30.07.2024
Кўчаларидан айрилаётган Батиста – Бразилиядаги шаҳарчани одамлар нега тарк этяпти?
11:17 / 18.05.2021
Тошкент метроси иш вақти ўзгармоқда
23:32 / 29.04.2021
Метрополитен: Машинист токоприёмникда учқун чиқаётганини кўргани учун поездни тўхтатган
19:16 / 28.04.2021