Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Ўзбекистон электрон ҳукуматини ривожлантириш учун 2 миллион доллар ажратади
Корея Республикасининг Седжонг шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Корея Республикасининг Давлат бошқаруви ва хавфсизлиги Вазирлиги ўртасида Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт бўйича ҳамкорликдаги Марказ очилишига оид Келишув имзоланди.
Имзоланган ҳужжатга кўра, Корея томони Ўзбекистон Республикасининг электрон ҳукуматини ривожлантириш учун 2 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам кўрсатади.
Корея электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги учта юқори малакали ходимни Марказда 3 йил давомида доимий равишда ишлаш учун юборадиган бўлди.

Тошкентда Марказнинг расмий очилиш маросими 2020 йил январь ойи охирига режалаштирилган.
Шунингдек, 18 декабрь куни Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлиги вазирлигида дипломатик ваколатхоналар учун Кореянинг рақамли ҳукумати йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Агентлик директори ўринбосари Пак Вячеслав бошчилигидаги агентлик делегацияси фахрий меҳмонлар сифатида иштирок этишди.
Тадбирда давлат идоралари ва хусусий компаниялар вакилларидан ташқари, Озарбайжон, Беларусь, Тунис, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг Фавқулодда ва Мухтор элчилари, шунингдек 20 дан ортиқ дипломатик ваколатхоналар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси дипломатлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси номидан спикер сифатида Агентлик қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази директорининг маслаҳатчиси Руслан Султонов иштирок этди.
Маълумот учун: Корея рақамли ҳукумати йиғилиши ҳар йили Корея Республикасидаги ҳамкор давлатларининг дипломатик вакиллари учун ўтказилади.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026