Жамият | 15:00 / 19.12.2019
8060
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG CordZero чангюткичлари – мутлақ тозалик гарови

Фото: LG

LG компанияси томонидан ишлаб чиқилган CordZero чангюткичининг ультра замонавий модели ҳар сафар оёққа ўралашувчи симлар ва электр розеткаси жойлашувидан тўлиқ эркинлик ҳадя этади. Техника космик кўринишга эга – футуристик дизайн қаршимизда келажак технологияси турганини ёдга солади. Чангюткич ўзида тўрт хил узунликка эга телескопик найча, иккита аккумулятор ва ушлагичда жойлашган контейнерни ўзида мужассам этган.

Дарвоқе, чангтўплагич максимал даражада тез тозаланади – шунчаки чиқиндилар учун қути устидаги тугмани босиш керак. Чангюткични сақлаш ва зарядлаш ҳам осон: деворда, вертикал ёки горизонтал ҳолатда. Ўзининг ихчам ва соддагина кўринишига қарамай, бу аппаратнинг кучи етарличадир. Битта батарея бошланғич режимда – хонани қирқ дақиқа, кучли режимда – тўққиз дақиқа, турборежимда эса олти дақиқа давомида тозалашга етади. Иккита зарядланган аккумулятор бу кўрсаткични икки баробар оширади. Бу вақт ҳаттоки энг катта хонадонни ҳам обдон тозалаб чиқиш учун етади. Шунингдек, энди ўзингиз билан чангюткичнинг қўпол ва ноқулай корпусини кўтариб юришингиз ва унинг симлари устидан сакраб ўтиб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қувват тўғридан-тўғри тозалаш чўткасига етиб боради – тўғри ўтказгичли Power Drive Nozzle ички мотори текис полда ҳам, гиламда ҳам кир, чанг, жунларни бир меъёрдаги йиғиш ҳамда тортиб олиш кучини таъминлайди. Инверторли мотор вакуумли циклон камералари ичида тез ҳаво оқимини яратади – у хонани янада самаралироқ тозалаш учун юқори кучланишли сўриб олишни таъминлаб беради. Чангюткичнинг замонавий моделини қўшимча насадкаларсиз тасаввур қилиш қийин –  CordZero комплектида тўрт хил насадка бўлиб, бу ҳаттоки етиб бориш қийин бўлган энг мураккаб жойларни ҳам тозалаш мумкинлигини англатади.  

LG CordZero чангюткичларини харид қилиш учун, шунингдек, нархлар билан танишиш учун қуйидаги савдо нуқталарига мурожаат этинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22.

Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид