20:47 / 19.12.2019
1
23993

«Мен оғриқни кўрдим»: журналистлар Путиннинг эътиборини тортишга қандай уринишди?

Москвадаги халқаро савдо марказида Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда 1900 нафарга яқин журналист қатнашди. 

Одатда, ОАВ вакиллари ўзига хос плакатлар билан Путиннинг эътиборини тортишга уринишади. Йиллар давомида синовдан ўтган усуллардан бири – давлат раҳбарининг кўз олдида катта плакат ёйиш. Унда ёзув, расм, фотосурат бўлиши мумкин – асосийси, ҳаммадан ажралиб туриш.

"Путин, бай-бай" деган ёзув тутиб турган қиз нима демоқчи", — деганди Путин 2017 йилги матбуот анжуманида залга юзланаркан. Аммо яхшироқ эътибор берилса, плакатда "бабай" деган ёзув ёзилган, уни татаристонлик журналист қиз кўтариб турганди. Ва у савол бериш имкониятини қўлга киритганди. 

РБК бугунги матбуот анжуманида эътиборни тортган плакатларнинг фотосуратларини жамлади.

1. Сахалинни бензин нархларидан қутқаринг

2. Бизга тинчлик керак. Россиялик корейслар

3. Фахрийларни хафа қилишмоқда

4. Грузияга йўл!!!

5. Сувсиз қурияпмиз

6. Мен оғриқни кўрдим

7. “Оловли” савол

8. Халқ хизматчиларсиз кун кечира олади

9. Заҳар беринг

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top