Ўзбекистон санъат музейини ривожлантиришнинг янги концепцияси тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Токиода ташриф дастурининг иккинчи кунида Япония парламентининг Маслаҳатчилар (юқори) палатаси президенти Акико Санто билан учрашди.
Президент матбуот хизматига кўра, парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, айниқса, жорий йилда қабул қилинган қўшма меморандум доирасида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги фаол мулоқот олиб борилаётгани юксак баҳоланди.
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Таълим, маданият, спорт, гуманитар алмашинув соҳаларида кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси сессиялари ўтказиладиган тарихий зал билан ҳам танишди.
Шунингдек, Токио шаҳрида дунёга машҳур япониялик архитектор Тадао Андо Ўзбекистон давлат санъат музейини ривожлантириш концепциясига доир таклифларини тақдим этди.
Маълумки, пойтахтдаги музейни комплекс реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилмоқда. Япониялик архитектор Тадао Андо шулар жумласидан.
Учрашувда меъмор томонидан Венадаги "Альбертина" музейи директори Клаус Шрёдер ва "Альтернатив Вельт" компанияси президенти Адриан Барсан билан ҳамкорликда тайёрланган тақдимот намойиш этилди.
Давлат раҳбари ушбу лойиҳани музей ишининг замонавий талаблари ва меъморчиликдаги илғор ечимларни ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Мавзуга оид
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024