Жаҳон | 10:33 / 19.12.2019
11290
2 дақиқада ўқилади

Путин 15-марта катта матбуот анжумани ўтказади

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин 19 декабрь туш вақтида Москвадаги Халқаро савдо марказида анъанавий катта матбуот анжуманини ўтказади. Бу матбуот-анжуман Путин учун 2001 йилдан бошлаб 15-анжуман бўлади. Путин унга барвақт тайёрланишни бошлаган, бунинг учун вазирлар, бош вазир ўринбосарлари, федерал агентликлар раҳбарлари билан мулоқот қилган.   

Жорий анжуман унга аккредитация қилинган журналистлар сони бўйича рекордни янгилайди: анжуманда иштирок этишга 1895 журналист қўйилган. Бироқ анжуман ўтказиладиган жой 900 кишинигина ўз ичига сиғдира олади. 2018 йилда анжуманда иштирок этишга 1702 журналист қўйилган.

Путин 2001 йилдан бошлаб журналистлар билан ҳар йил анжуман ўтказиб келган. Фақатгина у бош вазир лавозимини эгаллаган 2008-2012 йиллардагина узилиш бўлган. 

Россия президентининг анжуманлари орасида энг қисқаси унинг  илк матбуот-анжумани бўлиб, 1 соат 35 дақиқа давом этган. Энг узоқ давом этгани эса 2008 йилдаги анжуман бўлиб, Путин 4 соат 40 дақиқа давомида журналистлар билан мулоқот қилган. 2004 йилдан бошлаб Путиннинг матбуот анжуманлари 3 соатдан кам давом этмайди. 

2018 йилда Россия президенти журналистлар билан 3 соат 43 дақиқа мулоқот қилиб, уларнинг 66 та саволига жавоб берган.

Жорий матбуот-анжуманни “Россия 1”, “Россия 24” ва “Биринчи канал”, “Маяк”, “Вести ФМ” ва “Радио России” радиостанциялари олиб боради. Анжуман 3 тил – инглиз, француз ва немис тилларига таржима қилинади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид