Жаҳон | 23:17 / 19.12.2019
16036
1 дақиқада ўқилади

Путин президентнинг кетма-кет икки марта сайланиши тамойили бекор қилиниши мумкинлигини айтди

Россия президенти Владимир Путин матбуот анжумани давомида конституцияга ўзгартириш киритиш зарурати бор-йўқлиги тўғрисида берилган саволга жавобан президент ҳокимияти муддатини чеклаш тўғрисидаги моддадан «кетма-кет» деган сўзни олиб ташлашни таклиф қилди.

Путин шу тарзда икки марта сайланган собиқ президентнинг Кремлга қайтишини имконсиз қилиб қўйиш таклифи билан чиқди.

Путин кетма-кет икки марта ишлаганини, сўнгра президентликдан кетганини, кейин эса президент лавозимига «қайтиш учун конституцион ҳуқуққа эга бўлганлигини» айтди.

«Чунки бу кетма-кет икки муддат эмасди», — деб қўшиб қўйди у.

Путиннинг қайд этишича, «кетма-кет» сўзи россиялик айрим сиёсатшунос ва жамоат арбобларига ёқмаяпти.

«Буни бекор қилиш мумкин эди», — деб хулоса қилди Россия президенти.

Мавзуга оид