Жамият | 08:33 / 19.12.2019
8231
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг уч туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Фото: Globallookpress

Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Миробод ва Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 20 декабрь куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар Бектемир тумани, Бектемир йўли кўчасидаги газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қатор манзилларда газ таъминоти вақтинча тармоқдан узилади. 

Яшнобод тумани аҳоли истеъмолчилари:

- “Катта қўйлиқ” МФЙ;
- Тўёна кўчаси.

Улгуржи истеъмолчилар:  

- “Автосалон”;
- “Досмакор-Гулбаҳор” клиника;
- “Шприц” цехи;
- “Наврўз” кафеси;
- “Тўёна барака” кафеси.

Миробод тумани аҳоли истеъмолчилари:

- Хушнуд кўчаси;
- Истиқбол кўчаси;

Улгуржи истеъмолчилар:

Иссиқлик маркази “ТЦ-6”;
Хушнуд ва Истиқбол кўчалари;

Бектемир тумани аҳоли истеъмолчилари:

- Нурафшон кўчаси;
- Истиқбол кўчаси;

Улгуржи истеъмолчилар:  

-  “Қўйлиқ ота” нон заводи;
- “Макро” супермаркет;
- “Авто ваз” МЧЖ;
- ХТ “Кўкламчи водий”;
- Қоғоз цехи;
- Улгуржи бозор;
- АГНКС “Газ заправка”;
- АГНКС “Бектемир”;
- Қўйлиқ бозор ичидаги ошхоналар;
- “Компасс” супермаркети;
- “Шефер клуб”;
- “Сервис Саида” кафеси;
- Тошкент моторс;
- “Премиум авто”;
- МЖБК;
- ДЭО Парк;
- Жасмин Аликс.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид