Иқтисодиёт | 23:40 / 20.12.2019
3991
1 дақиқада ўқилади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тадбиркорлар орасида аноним сўров ўтказмоқда 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонда бизнес юритиш шароитларини яхшилаш мақсадида тадбиркорлар орасида аноним тарзда сўров ўтказмоқда.

Аноним тарзда ўтказилаётган сўровнинг асосий мақсади тадбиркорларнинг ўз фаолиятида тўқнашаётган муаммоларни аниқлашдан иборат.

Сўров натижалари халқаро экспертлар томонидан таҳлил қилинади. Олинган маълумотлар орқали ҳамда сўровда иштирок этган ҳар бир бефарқ бўлмаган тадбиркорнинг фаоллиги туфайли ҳудудларда бизнес муҳитни яхшилаш ва Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш бўйича ишлар олиб борилади.

Сўров биринчи навбатда, тадбиркорликни қўллаб қувватлашга йўналтирилган бўлиб, бизнесни ривожлантириш манфаатларида ўтказилади.

Анонимлик кафолатланади.

Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб сўровда қатнашиш мумкин: https://forms.gle/LVS1hHbfgNoe43Nv6

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид