LG'дан DoorCooling функцияси: янада кўпроқ софлик
LG Electronics компанияси ўз истеъмолчиларига LG DoorCooling+ музлаткичларида маҳсулотлар сақлашнинг мутлақо янги, ноёб технологиясини тақдим этади. Барчаси аввалгидек, оддий: ихчамгина дизайн, музлаткич панелида ортиқча деталларнинг йўқлиги, тайёр ошхона интерьерига уйғун ҳолда мос тушувчи универсал ранг, жозибадор юза қисми ва албатта, функционаллик. Ахир ҳамма муҳим бўлган нарсалар ташқарида эмас, ичкарида жойлашган бўлади, шу сабабли музлаткичнинг асосий вазифаси – маҳсулотларнинг табиий софлигини имкон қадар кўпроқ сақлаб қолишдир.
Door Cooling+ совутиш технологияси ўзида нафақат марказий жавонларда, балки эшиклардаги саватчаларда ҳам бир маромда совутишни таъминлайдиган ички тепа қисмдан тушувчи қўшимча ҳаво пуфлагични мужассамлаштирган.
Инвертор линияли компрессор ўн йиллик кафолат билан деярли шовқинсиз ишлайди ва ҳарорат тебранишини камайтиради, бунинг ҳисобига эса маҳсулотларнинг таъми ва ташқи кўриниши узоқ вақтгача бузилмайди. LG'нинг махсус технологияси – FRESHBalancer эса сабзавотлар, мевалар ва бошқа маҳсулотларни сақлаш учун оптимал иқлим шароитини яратади.
Интенсив ҳаво оқими музлаткичдаги совутиш тезлигини 32 фоизгача оширади, FRESHConverter функцияси эса гўшт, балиқ ва сабзавотлар учун индивидуал ҳарорат режимини танлашга ёрдам беради. Музлаткични масофадан туриб, смартфонингиз орқали бошқаришингиз мумкин.
Ички қисмда майда деталларгача эътибор берилган – тахланувчи токча, шунингдек, бештага яқин бутилкаларга мўлжалланган шишалар учун жавон туфайли энди салқин ичимликларни музлаткичда сақлаш янада қулай бўлади. Эндиликда катта кастрюлкалар, баланд идишлар осонгина ўз жойини топади. LG'нинг Door Cooling 9GA-B509PBAZ моделидаги музлаткичларида уларни жойлаштирганда девор билан оралиқ масофа сақлаш зарурати мавжуд эмас, шу сабабли уни деворга зич тарзда жойлаштирган ҳолда эшикларни ҳам 90 даражада очиб, ичкидаги қутиларни бемалол силжитиш мумкин.
LG Door Cooling 9GA-B509PBAZ «ақлли» музлаткичларини харид қилиш, шунингдек, нархлар билан танишиш учун қуйидаги савдо нуқталарига мурожаат қилинг:
- «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
- «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
- MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
- «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
- «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
- «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).
Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.
LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Facebook: fb.com/LGUzbekistan
Instagram: @LGUzbekistan
Telegram: t.me/lguzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022