«Умидчилар»нинг кўпчилиги яна қайтиб кетишга мажбур бўлган» - Акмал Бурхонов
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтди.
«Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мавзусидаги тадбирда соҳадаги асосий ўзгаришлар, сайловолди ташвиқотини якунлаш, сайловга тайёргарлик, парламентаризмни ривожлантириш истиқболлари, парламент дипломатияси каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир давомида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг раиси Акмал Бурхонов «Умид» жамғармаси томонидан ўз вақтида хорижга ўқишга юборилган ёшларнинг маълум бир қисми Ўзбекистонга қайтиб келмагани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Умид» жамғармаси ўзини оқламади, қайтиб келишмади, дедингиз. Тўғри, шундай бўлган. Айнан мен институтга кираётган пайт тенгқурларимнинг кўпчилиги «Умид» жамғармаси орқали кетишган. Ҳаммаси деярли қайтиб келган. Қайтиб келганидан сўнг тизим бўлмаганлиги учун, мен ўзим биладиган, битта квартирада яшаганмиз, менинг тенгқурим бориб келган, Америкага бориб ўқиб келишган, келганидан кейин туманда ишлайсиз, дейишган. Туманда ўзининг соҳасига умуман алоқаси йўқ жойга юборишган. У қандай қилиб ўрганиб келган нарсасини туман даражасида, боз устига соҳаси бошқа жойда имплементация қила олади. Шунга ўхшаш жуда кўп мисоллар бор, яъни мақсадсиз юборилган. Институтни яқинда тугатган, ҳаттоки бакалаврга жўнатилганда мақсад бўлмаган. Шунинг учун ҳам кўпчилиги яна қайтиб кетишга мажбур бўлган. Буни тан олишимиз керак.
«Умид» жамғармасидан кетганларнинг ҳам ватанпарварлик ҳисси бор. Кўпчилик бошқача тушуниши мумкин. Лекин, ҳиссамни қўша оламанми, деган жавоб. Давлат бунга кафолат бериши керак. Энди мана «Эл-юрт умиди» жамғармаси тузилди, бунда мақсадли юбориляпти. Яъни, қайсидир ташкилотда ёки вазирлик-идорада ишлайдиган ва қайтиб келганидан сўнг унда ўрганиб келган билимларини ўз соҳасида амалга ошириш учун аниқ кафолатлар бор», - деди Акмал Бурхонов.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
14:10 / 07.12.2023
Ўзбекистон хорижий мансабдорларга пора беришга қарши конвенцияга қўшилади
21:53 / 04.12.2023
“Ёғли” бюджет, элитар коррупция ва кечикаётган декларациялаш — Акмал Бурҳонов билан суҳбат
11:26 / 01.12.2023