Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқларда сўм деноминация қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди, Марказий банк раддия берди
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари 2020 йил 1 январдан пластик картадаги пуллардан автоматик равишда тўртта ноль йўқолиши тўғрисидаги хабарни тарқата бошлади.
«Тасдиқланмаган маълумотга кўра, янги пул бирлиги 10000:1 нисбатда муомалага киритилади. Гап-сўзларга кўра, эски ва янги сўмлар 2020 йил давомида параллел равишда амал қилади. Пластик картадаги пуллар 2020 йил 1 январдан автоматик равишда тўртта нолни йўқотади. Ҳозирда муомалада бўлган 500, 1000, 5000, 10000, 50000 ва 100000 сўмлик пуллар 2020 йил 31 декабрга қадар параллел равишда амалда бўлади. Деноминациядан кейин 1000 сўм - 10 тийинга, 10000 сўм – янги 1 сўмга тенг бўлади. 100 АҚШ доллари 90 сўм атрофида бўлади», - дейилади Facebook’даги айрим гуруҳларда тарқалган хабарда.
Ўзбекистон Марказий банки 21 декабрь куни ушбу хабарларга муносабат билдирди. Унга кўра, «ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас».
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши тўғрисидаги хабарлар борасида қуйидагиларни маълум қилади. Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган», дейилган Марказий банк хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил бошида қатор ОАВда президент Шавкат Мирзиёев 100 000 сўмлик янги купюрани валютанинг кейинчалик деноминацияси билан чоп этиш тўғрисида кўрсатма бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлган, Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг деноминацияси юз бермаслигини маълум қилганди.
Март ойи бошларида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистонда миллий валютанинг деноминациясини ўтказиш вазифаси қўйилмаганини билдирди.
Август ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам Марказий банк раиси “Деноминация ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келгани йўқ”, - деганди.
Мавзуга оид
20:31 / 22.11.2025
Эрон валютаси деноминация қилинди, ундан тўртта нол олиб ташланади
17:02 / 29.05.2024
Сўм долларга нисбатан кетма-кет бешинчи кун мустаҳкамланди
21:02 / 06.02.2024
Ўзбек сўми долларга нисбатан сезиларли даражада пасайган валюталар қаторидан жой олди
15:30 / 12.06.2023