Фан-техника | 02:50 / 22.12.2019
10230
2 дақиқада ўқилади

"Казахтелеком" 5G тармоғи синовини намойиш этди

Фото: Tengrinews

"Казахтелеком" компанияси Digital Samruk 2019 форумида Tele2 ва Kcell тармоқларидан фойдаланиб 5G технологиясининг синов режимини намойиш этди.  

Синов жараёнида тармоқнинг битта қурилмадаги тезлиги сониясига 1,5 Гбитгача етди. Компания  вакилларининг сўзларига кўра, Қозоғистонда 5G тармоғидан мобиль алоқа ва интернет хизматлари кўрсатиш ҳамда “буюмлар интернети”да фойдаланилади. Бу ерда гап хусусан, “ақлли” шаҳар, “ақлли” ишлаб чиқариш тўғрисида бормоқда.

Компаниянинг инновациялар бўйича бош директори Нурлан Мейрмановнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда бешинчи авлод тармоғи спот тамойили асосида жорий этилади, алоқа билан кичик ҳудудлар таъминланади. 

“Биз хонадонни 5G тармоғига улаб, унинг барча афзалликларига эга бўлиш имкониятини берувчи FixedWirelessAccess технологиясидан фойдаланамиз”, - деди у.

Қайд этилишича, 5G технологияси ҳозирда фаол синовдан ўтказилмоқда, йил давомида Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида турли радиочастотадаги диапазонларда муваффақиятли синаб кўрилди.

Мавзуга оид