«Ҳудудий электр тармоқлари» кўрик эвазига мажбурий тўлов ундирувчилар ҳақида огоҳлантирди
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ аҳоли хонадонларига кириб, электр жиҳозлари ва ҳисоблагичларни текширганлик эвазига мажбурий тўлов ундириб юрганлар ҳақида огоҳлантирди.
«Сўнгги пайтларда республикамизнинг турли ҳудудларида аҳоли хонадонларига кириб «Биз электр тармоқлари корхонасиданмиз, хонадонингиздаги электр жиҳозларини текширгани келдик», дея электр ҳисоблагич ва бошқа электр жиҳозларига бирров қараб қўйиб, мажбурий тўлов ундириб юрган ҳолатлар кўплаб учрамоқда.
Бу корхоналар аслида маҳаллаларда юриб, аҳолига ўз хизматини таклиф этиши, хонадон эгалари рози бўлса сўнг ўша хонадондаги электр жиҳозлар ва ҳисоблагичларни кўрикдан ўтказиши, носоз ўрнатилганини созлаб бериши, сўнг бажарган ишига хизмат ҳақи олиш ваколатига эга.
Электр энергияси истеъмолчилари учун эслатма сифатида шуни таъкидлар эдикки, бундай якка тадбиркорлик субъектлари ҳамда хусусий корхоналарнинг «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва унинг таркибий корхоналарига алоқаси йўқ ва улар билан ҳеч қандай шартномага эга эмас.
Хабарингиз борки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига асосан электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ташкил этилган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таркибига электр тармоқларини эксплуатация, шунингдек, мазкур объектларнинг ривожланиши доирасида янги қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширувчи 14та ҳудудий электр тармоқларидан иборатдир. Ҳудудий электр тармоқларининг ўз навбатида ҳар бир туман ва шаҳарда электр тармоқлари корхоналари фаолият юритмоқда. Корхона ходимлари ўз хизмат гувоҳномалари ва тегишли хизмат кийимларига эга.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ барча электр энергия истеъмолчиларидан хонадонгизга ташриф буюриб, ўзини электр энергияси корхонаси ходими деб таништирган шахслардан хизмат гувоҳномасини талаб қилиб текширган ҳолда муомилага киришишни сўрайди.
Келгусида бу каби ҳолатлар учраган тақдирда, истеъмолчилардан «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг 1154 қисқа рақами ёки «Ҳудудий электр тармоқлари билан мулоқот» телеграм-каналига мурожаат қилишларини сўраймиз», дейилади компания матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024