Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган қасддан одам ўлдириш жинояти ҳақида маълумот берди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, 2019 йил 20 декабрь куни соат 01:30ларда Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида фуқаро В.К. (1978 й.т., судланган) бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, жаҳл қилган ҳолда аёлнинг вояга етмаган фарзандини уйнинг 4-қаватидан ташлаб юборган.
Оқибатда вояга етмаган қиз (2015 й.т.) вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 23 декабрь куни Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
В.К. процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026