Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Россия билан иттифоқ қурганидан сўнг пастга қулаш бошлангани ҳақида гапирди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Москва ҳар йили Минскка нисбатан босим ўтказишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Беларусь ўртасида товар айирбошлашдаги дефицит 9 млрд долларга етган.
"Яъни биз сизларга сотганимиздан кўра 9 млрд долларга кўпроқ сотиб оламиз. Америка-Хитой низосининг сабаби ҳам товар айирбошлашдаги дефицит. Иқтисодий нуқтаи назардан бу мутлақ бир хил нарса. Демак, савол – биз бундан нима олдик? Нима олдик, сизлар ҳар сафар, ҳар йили бизга босим ўтказишни бошлайсизлар" – деди Лукашенко "Эхо Москви" радиостанциясига берган интервьюсида.
"Иттифоқ қурганимиздан буён... ҳамма нарса пастга қараб кетяпти", деди у.
"Россия президенти Владимир Путин атрофига прагматиклар, бозорчилар тўпланиб олишиб, уларсиз яшай оламиз, бизга Беларусь керакмас, унга аста-секин босим ўтказамиз – унинг иқтисодиёти яхши, келинглар энергия нархини оширамиз, деб ҳисоблашди", - деди Лукашенко.
Беларусь президенти ўз интервьюсида шунингдек, Россиянинг мамлакат ҳудудида ҳарбий база қуриш таклифи тўғрисида ҳам ўз фикрини билдирди.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026