Жамият | 21:47 / 24.12.2019
18561
2 дақиқада ўқилади

Овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатларининг 6та асосий сабаби маълум қилинди

Ўзбекистоннинг Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков овқатдан заҳарланиш ҳолларига сабаб бўлувчи қуйидаги 6та омилни маълум қилди:

  • озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш технологиясига амал қилинмаслиги;
  • технологик жараёнларда қўлланиладиган ускуналарнинг эскирганлиги;
  • сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш;
  • номутахассисларнинг бу ишга жалб қилинганлиги;
  • ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтмаганлиги;
  • заҳарланиш ҳоллари кузатилган озиқ-овқат тайёрлаш муассаcаларининг кўпинча мослаштирилган биноларда жойлашгани.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи бу ҳақда 24 декабр куни бўлиб ўтган Сенат кенгашининг кенгайтирилган мажлисида айтиб ўтган.

Отабековга кўра, овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кўпроқ ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларига тўғри келади.

«Овқатдан гуруҳли заҳарланиш ҳолатларини кўрадиган бўлсак, бу шанба ва якшанба кунига кўпроқ тўғри келяпти. Кўпчилик овқатланиш муассасалари учун иш куни. Одамларнинг бошқа ишларга чалғиб қолиши нуқтайи назаридан бу хавфли муддат ҳисобланади», ─ деди инспекция раҳбари.

Мавзуга оид