Жаҳон | 22:48 / 24.12.2019
11888
1 дақиқада ўқилади

Путин конституцияга қандай ўзгартириш киритилиши мумкинлигини айтди

Россия конституциясининг асосий моддаларини ўзгартиришнинг кераги йўқ, аммо ҳокимиятнинг муниципал ва давлат органлари ўртасидаги алоқалар тизимини такомиллаштирувчи ўзгаришлар тўғрисида «ўйлаб кўриш мумкин». Владимир Путин мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш ғоясига ана шундай изоҳ берди.

Россия президентининг сўзларига кўра, ҳаётдаги ўзгаришлар билан боғлиқ баъзи нарсаларни «бошқачароқ тарзда тўғрилаш мумкин эди».

Аввалроқ Путин матбуот анжумани давомида конституцияга ўзгартириш киритиш зарурати бор-йўқлиги тўғрисида берилган саволга жавобан президент ҳокимияти муддатини чеклаш тўғрисидаги моддадан «кетма-кет» деган сўзни олиб ташлашни, шу тарзда икки марта сайланган собиқ президентнинг Кремлга қайтишини имконсиз қилиб қўйишни таклиф қилганди.

Конституцияга кўра, бир киши президент лавозимини кетма-кет икки мартадан ортиқ эгаллаши мумкин эмас, аммо иккинчи муддатдан кейин орада танаффус бўлса, учинчи ва тўртинчи муддатга сайланиши мумкин.

Мавзуга оид