Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг адвокати АҚШнинг Украинадаги элчиларини Сорос тайинлаганини айтди
АҚШ президентининг адвокати Руди Жулиани Американинг Украинадаги собиқ элчиси Мари Йовановични молиячи Жорж Сорос бошқаришини маълум қилди. Бу ҳақда New York Magazine журнали ёзмоқда.
Жулиани шунингдек, Американинг Украинадаги бир нечта элчилари тайинланиши ортида ҳозирги АҚШ маъмуриятининг кўзга кўринган танқидчиси ҳисобланувчи Сорос турганини айтди.
"У барча тўрт элчини тайинлашга эришган", - деди Жулиани журналга берган интервьюсида.
Ноябрда АҚШнинг Украинадаги собиқ элчиси Мари Йованович конгресс тингловларида Жулиани ва Украинанинг собиқ бош прокурори Юрий Луценко унинг номини қора қилишга уринишганини айтганди.
Трампнинг шахсий адвокати декабрь бошида Украинага сафар қилганидан сўнг АҚШ бош прокурори Уильям Барр ва Конгрессдаги республикачилар билан сафари тўғрисида ўртоқлашиш ниятида эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, унда Жо Байден ва Барак Обама маъмуриятининг қонунга хилоф ҳаракатларини исботловчи далиллар бор.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026