LG'дан OLED технологияси: реалликнинг янги даражаси
Бор-йўғи бир неча йиллар аввал органик LED-ёритгичли телевизорлар ихтиро қилинганди, OLED технологияси эса бутун дунё бўйлаб истеъмолчилар қалбини забт этди. Юқори сифатли тасвир йўналишида жорий йилнинг кашфиёти 65 дюйм диагоналга эга LG C9 модели телевизорлари бўлди, жаҳон экспертлари эътирофи бўйича ҳам айнан шу телевизор OLED орасида мутлақо етакчига айланди. Қаршимизда нафақат замонавий, балки ишончли техника турганини англаш учун телевизорга бир марта кўз ташлаш кифоя: текис монолитли экран юзаси, у ноодатий таглик туфайли стол устида худди учаётгандек туюлади, исталган интерьерга мос тушувчи нафис ва бетакрор дизайн ва рамканинг деярли йўқлиги.
Ажойиб телевизорнинг ичида «тўлдирилган» таркибий қисмлар ҳам ўз хусусиятлари билан ҳам ташқи кўринишдан қолишмайди. Асос – «Сунъий интеллект» бошқарув функцияси ўрнатилган «Alpha 9» иккинчи авлод процессоридан иборат. У тасвир сифатини оптималлаштиради, шовқинни бартараф этади, паст даражадаги пикселларни янада юқорироққа ўзгартиради. Ёрқинликни назорат қилади, хонадаги ёруғлик шароитларига мувофиқ автоматик тарзда созлашни бошқаради. OLED технологияси – органик материаллардан тайёрланган ёритгичли матрицадан фойдаланиш – тасвирни хиралашмаслигига, тезкор ҳаракатлар вақтида қотиб қолмасликка, томошабинга идеал сурат ва максимал тиниқликдаги тасвирни намойиш этишга имкон беради.
Индивидуал ёритгичлар оқимтир рангнинг ёрқинлигини ва қора рангнинг чуқурлигини аниқ етказа олади, шу сабабли тасвир янада реал кўринади, ранглар ортиқча бўрттиришлар ва аралаш сояларсиз аввал бошидан қандай ўйланган бўлса, шундай намоён бўлади. Dolby технологияси уйингизни HDR форматидаги кинематографик сифатли тасвир ва овозга эга кинотеатр залига айлантиради. Кучли ва тиниқ овоздан роҳат олган ҳолда экранда содир бўлаётган ҳодисага шўнғинг. «Галерея» режимида эса телевизор кундуз кунлари уйингизни безатувчи чинакам санъат асарига айлана олади.
OLED технологияси бўйича яратилган энг яхши телевизорлардан бири – LG 65C9PLAни харид қилиш учун, шунингдек, нархлар билан танишиш учун қуйидаги савдо нуқталарига мурожаат этинг:
- «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
- «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
- MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
- «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
- «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
- «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).
Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22.
Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.
LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Facebook: fb.com/LGUzbekistan
Instagram: @LGUzbekistan
Telegram: t.me/lguzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022