Ўзбекистон | 15:43 / 25.12.2019
12495
2 дақиқада ўқилади

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси паспорт бўйича эслатма билан чиқди

Фото: KUN.UZ

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси биометрик паспорт олмаган фуқароларга нобиометрик паспортларни алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабрь этиб белгиланганини эслатди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш жараёнлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари маълумотларни йиғиш пунктларида изчиллик билан давом эттирилмоқда, аҳолига биометрик паспорт расмийлаштириш учун жойлардаги маълумотларни йиғиш пунктларида фуқаролар учун барча шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, тайёр бўлган паспорт эгаларига уяли телефонларига қўнғироқ қилиш ёки смс хабар орқали биометрик паспорт тайёрлиги ва олиб кетишлари ҳақида маълумот бериб борилмоқда.

“Биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар 2019 йил декабрь ойини келишини кутмасдан ҳозироқ доимий яшаш манзилларидаги ИИБ МваФР хизматларидаги маълумотларни йиғиш пунктларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари ва биометрик паспорт олишларини сўраб қоламиз. Паспортнинг амал қилиш муддати ўтганлиги, йўқотганлиги ёки эҳтиётсизлик оқибатида яроқсиз ҳолга келтирганлиги учун, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 223-моддасида белгиланган тартибда жарима солинишига сабаб бўлади”, - дейилади хабарда.

Биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролардан ИИБ МваФР бўлимларидаги маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этиш ҳамда нобиометрик паспортларни ўз вақтида алмаштириш сўралган.

Мавзуга оид