Жаҳон | 22:02 / 25.12.2019
60799
1 дақиқада ўқилади

Сооронбай Жээнбеков иккинчи президентлик муддатидан бош тортди

2017 йил ноябрдан бери Қирғизистон президенти бўлиб келаётган Сооронбай Жээнбеков иккинчи президентлик муддатига бормаслигини маълум қилди. 

Жээнбеков бу ҳақда 2019 йил якунлари бўйича берган матбуот анжуманида маълум қилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган журналистлардан бири Қирғизистон президентига барча ислоҳотларни амалга ошириш учун битта муддат етмаслиги мумкинлигини айтган.

“Йўқ, керак эмас. Иккинчи муддат керакмас”, деб айтган бунга жавобан Жээнбеков ва бошқа саволларга ўтишга чақирган.

Қирғизистон президенти 6 йиллик муддатга бир марта сайланади.    

Таъкидланишича, Қирғизистонда кейинги президент сайловлари 2023 йилда бўлиб ўтади. 

Мавзуга оид