Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сиёсий партиялар президентликка номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжат топширишни якунлади
Халқ демократик партияси ҳамда Экологик партия Марказий сайлов комиссиясига (МСК) Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни сўраб мурожаат қилди ва номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Дунё».
31 май куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ва Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан қонунчиликда белгиланган ҳужжатлар қабул қилиб олинган эди.
МСКнинг ишчи гуруҳи ҳамда эксперт гуруҳлари қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, тақдим этилган барча ҳужжатларни текшириб чиқади ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлса, МСК сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилади.
Мавзуга оид
09:53 / 23.12.2025
“Яблоко” партияси илк бор Москва сайлов комиссиялари ишига қўйилмади
10:26 / 07.07.2025
Трамп Маскнинг янги партия яратиш ғоясини «кулгили» деб атади
09:35 / 22.08.2024
Эксперт гуруҳлари Ўзбекистон сиёсий партиялари тақдим этган имзо варақаларини кўздан кечирди
14:11 / 21.08.2024