Чегара орқали автойўл ўтказиш пунктларидаги VIP заллардан бепул фойдаланувчи мансабдорлар рўйхати маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автойўл ўтказиш пунктларида алоҳида тоифали йўловчиларга хизмат кўрсатиш йўлаклари тўғрисидаги низом эълон қилинди.
Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автойўл ўтказиш пунктларида алоҳида тоифали йўловчиларга махсус залларда (VIP зал) пуллик хизматлар кўрсатишни тартибга солади шунингдек, VIP заллардан йўловчи сифатида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар рўйхатини белгилаб беради.
Низомга кўра:
VIP зал – юқори қулайликларга эга бўлган, йўловчиларни рўйхатга олиш, уларни ҳамда уларга тегишли бўлган юкларни чегара, божхона ва қонун ҳужжатларда белгиланган бошқа турдаги назоратлардан алоҳида ўтказиш учун чегара ўтказиш пунктларида ташкил этиладиган махсус жой;
VIP залларидан фойдаланувчи шахслар – мазкур Низомга илова қилинган рўйхатга асосан VIP заллардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар ва дипломатик миссиялар ходимлари, шунингдек VIP заллардан фойдаланиш учун белгиланган тўловларни тўлаган бошқа йўловчилар;
VIP залида хизмат кўрсатувчи юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 102-сонли қарори талаблари асосида танлаб олинган юридик шахс.
Давлат чегараси орқали автойўл ўтказиш пунктларидаги махсус заллардан (VIP) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар ва дипломатик миссиялар ходимлари тоифаларининг рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ва уларнинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари;
Ўзбекистон Республикаси Администрацияси секторлари мудирлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аппарати раҳбари ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси аппарати раҳбари;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси раиси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва қўмиталари раислари;
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман);
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси;
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири аппарати мудири, Ахборот-таҳлилий департаментлар мудирлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро аппарати бошқармалари бошлиқлари.
5. Марказий идоралар
Ўзбекистон Республикаси Конституцион суди раиси ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлиги Давлат хизмати раиси ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори.
6. Вазирликлар ва идоралар, ҳокимиятлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирликлари вазирлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимлари.
7. Дипломатик миссиялар
Чет эл дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан берилган «А» сериядаги карточкалар);
чет эл мамлакатлари ишларидаги ишончли вакиллар ва уларнинг оила аъзолари (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан берилган «Б» сериядаги карточкалар);
халқаро ташкилотлар ва ваколатхоналар раҳбарлари, уларнинг оила аъзолари (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан берилган «Б» сериядаги карточкалар);
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятининг ёзма талабномаси асосида Ўзбекистонда бўлган ёки транзит бўлиб турган хориж делегациялари.
8. Бошқа ташкилотлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ва унинг ўринбосарлари;
Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари - Митрополит.
Мавзуга оид
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божсиз махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин
13:50 / 12.10.2024
ЕИ автоматлаштирилган чегара тизимини ишга туширишни кечиктирди
21:27 / 09.10.2024