Илҳом Неъматов: «Тошкентда Афғонистон бўйича иқтисодий анжуман ўтказиш режалаштирилган»
Ўзбекистон Афғонистон бўйича музокараларни қўллаб-қувватлайди ва Тошкентда Афғонистон иштирокида иқтисодий анжуман ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.
Биз биринчи навбатда афғонистонликлар ўртасидаги мулоқотни қўллаб-қувватлаймиз, чунки Афғонистонда афғонларнинг ўзлари келишиб олишларига ишонамиз. Аммо Москва, Истанбул ва бошқа жойларда ўтказилаётган барча тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар қандай музокара қадамба-қадам муросага олиб келиши мумкин.
Америкаликлар Қатарда «Толибон» билан музокаралар ўтказмоқда. Бироқ музокаралар жараёни кутилмаганда тўхтаб қолди, ҳозирда улар янгиланиши мумкинлиги айтилмоқда. Биз Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик таъминланишидан манфаатдормиз».
Илҳом Неъматов шунингдек, Тошкентда Афғонистон бўйича иқтисодий анжуман ўтказилишини айтиб ўтди.
«RECCA (Афғонистонда минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича конференция) ташкилоти бор. Афғонистонда ижтимоий-иқтисодий, аёллар, таълим, гиёҳвандлик моддалари ўрнига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш масалалари ҳал этилмас экан, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши қийин бўлади.
Иқтисодий анжуманни бу йил ўтказмоқчи эдик, аммо Афғонистонда сайловлар бўлгани боис қолдирдик. Анжуманни Тошкентда ўтказиш режалаштирилган, лекин ҳозирча аниқ муддати белгиланмаган», деди Неъматов.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024