Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг янги тарихида илк бор хориж фуқароси қатл қилинди
Япониянинг янги тарихида илк марта хориж фуқаросига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирига таяниб япон матбуоти хабар берди.
Хабар қилинишича, тўрт кишилик оилани ўлдиришда айбланган Хитой фуқароси қатл этилган.
Жиноят 2003 йилда уч киши томонидан содир этилган. Уларнинг икки нафари Хитойга қочиб кетишга улгурган, аммо ўша ерда қўлга олинган. Улардан бири 2005 йилда қатл этилган, иккинчиси эса умрбод озодликдан маҳрум этилган.
Японияда ўлим ҳукми дорга осиш орқали ижро этилади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026