Жамият | 13:38 / 27.12.2019
6548
3 дақиқада ўқилади

Artcool Mirror: жазирамадан чиройли ҳимоя

Фото: LG

Ўзбекистон аҳолиси учун хоналардаги микроиқлим масаласи жуда муҳим аҳамият касб этади. Йилда 6 ой ёздек об-ҳаво шароити ҳукмронлик қиладиган мамлакат фуқаролари учун кондиционер каби маиший техника – инжиқлик эмас, балки чинакам заруриятдир. LG компанияси ўз истеъмолчиларига кондиционерларнинг кенг ассортиментини тақдим этади, улар орасида барча кўзларни ўзига тортувчи Artcool Mirror модели алоҳида ажралиб туради.

Функционаллик ва бежирим дизайн – мазкур кондиционернинг асосий хусусиятидир. Икки роторли компрессор тебраниш даражасини максимал камайтиради ва ташқи блок шовқинини қайтаради, электр энергиясига кетадиган харажатларни тежайди, кондиционернинг чидамлилигини оширади. Компрессорга ўн йиллик кафолат эса ускунадан янада узоқроқ фойдаланишга имкон беради.

Artcool Mirror'даги ҳаво оқими тўрт томонга йўналтирилган бўлиб, оптималлаштириш ва созлашнинг бир неча поғоналарига эга, бунинг ҳисобига эса хона «ўлик зона»ларсиз бир маромда ва тез фурсатда совийди. LG компанияси мутахассислари фойдаланадиган инновацион ишланмалар истеъмолчилар нафас олувчи ҳавонинг тозалиги ҳақида қайғуради. Plasmaster тизими ўрнатилган ионизатор туфайли бактериялар, аллергенлар ва ҳаттоки, вирусларни ҳам йўқ қилади. Биз эса том маънода софликдан баҳра олишимиз мумкин. Ионлар сонининг кўпайиши ҳавони кислород билан максимал тўйинтиради, бу эса Artcool Mirror ишлаётган хонада идеал микроиқлим шаклланишини англатади. Ишнинг тугалланиши жараёнида тизим ўз-ўзини тозалаш режимига ўтади ва ичкарида тўпланиб қолган конденсатларни йўқотади.

Ушбу кондиционернинг энг ажойиб жиҳати – олд панелнинг ойнали юзаси бўлиб, бу ускунани исталган интерьер учун декоратив элементга айлантиради. Ишлаб чиқарувчи биз одатланиб қолган маиший техника тарзидан узоқлашган ҳолда қурилмани ҳавога органик равишда мослайди. Чиройли, сўнгги урфдаги, оддий ва мустаҳкам – булар Artcool Mirror кондиционерининг ташқи қиёфасига оид асосий хусусиятлардир.

Нафис ва кучли LG Artcool Mirror кондиционерини харид қилиш учун, шунингдек, нархлар билан танишиш учун қуйидаги савдо нуқталарига мурожаат этинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22.

Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
#LG
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид