Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида чегара масаласи бўйича музокаралар бўлиб ўтди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 21-27 декабрь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, учрашувда икки мамлакат ишчи гуруҳлари томонидан 2019 йилда бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда 2020 йилги учрашувлар Режа-жадвали келишилди.
Бундан ташқари, чегара масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг бўлажак йиғилишида тасдиқлаш учун қатор ҳужжатлар тайёрланди.
Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли Баённомани имзоладилар.
Учрашув конструктив ва анъанавий дўстона муҳитда ўтди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
12:53 / 17.02.2026