Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда ичида 20 нафар йўловчи бўлган автобус ағдарилди
2019 йил 27 декабрь куни соат тахминан 8:30да Қўқон шаҳридаги Мовароуннаҳр ва Истиқлол кўчалари кесишмасида ичида 20 га яқин йўловчи бўлган ISUZU русумли автобус “Газ 52” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган ва натижада автобус ёнбошига ағдарилган.
Дастлабки маълумотларга кўра автобус ичида 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 10 нафари тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.
Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда.


Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади, дейилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026