Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон авиакомпанияси Қрим устидан парвозни амалга оширгани учун Украинага жарима тўлади
Украина Қрим устидан парвоз амалга оширилгани учун дастлабки жарима тўланишига эришди, деб хабар берди Украина мудофаа вазирлигининг «Армiя Inform» агентлиги.
Агентликнинг маълумотига кўра, Қозоғистоннинг Euro-Asia-Air авиакомпанияси 5,9 минг доллар атрофидаги жаримани тўлаган. Хабарда айтилишича, авиакомпания самолёти 2019 йил августда Қрим устидан парвоз қилган.
2014 йилда Қрим устидан парвоз қилиш тақиқи кучга кирганидан сўнг бу тақиқ 200 минг мартадан ортиқ бузилган. Аммо ушбу тақиқни бузгани учун жарима тўлаган биринчи авиакомпания Euro-Asia-Air бўлди.
Қрим Россияга қўшиб олинганидан сўнг Украина Қрим устидан парвоз қилишни тақиқлаганди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026