Иқтисодиёт | 11:13 / 28.12.2019
4066
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт тармоқларида нодавлат секторнинг улуши янада кенгайтирилади

Фото: Fotolia

Ўзбекистонда “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

иқтисодиёт тармоқларида нодавлат секторнинг улушини янада кенгайтириш;

иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига хусусий инвесторларнинг жалб қилинишини рағбатлантириш;

барча турдаги салоҳиятли инвесторларнинг хусусийлаштириш жараёнларида тенг шароитларда иштирокини таъминлаш;

хусусийлаштириш соҳасидаги мавжуд норматив-ҳукукий ҳужжатларни ягона қонун ҳужжатида мужассамлаштириш;

хусусийлаштириш битимларининг очиқлиги ва оммавийлигини таъминлаш, хусусийлаштиришнинг янги шартларини жорий этиш ва бошқалар.

Масъул ижрочилар - Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2020 йил 1 июнь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2020 йил 1 июль.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид