Жамият | 17:11 / 28.12.2019
3711
3 дақиқада ўқилади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга Ucell томонидан техник жиҳозлар тақдим қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

27 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишини чуқур ўрганиш бўйича ихтисослаштирилган умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Бу ерда илғор ўқув дастури учун хоналар ва шарт-шароитлардан ташқари, инновацион методлардан фойдаланган ҳолда факултатив дарсларни ўтказиш учун кенг имкониятлар яратилган. Ucell, Artel, ZTE ва Huawei компанияларининг махсус синфлари мавжуд. 

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) мактабга бир қатор техник жиҳозлар совға қилди.

Бугун ушбу ўқув даргоҳи остонасида мамлакат келажаги бизнинг иқтидорли ёшларимиз қўлида эканлиги аниқ бир куч билан сезамиз. Мамлакатимиз раҳбарияти таълим соҳасига катта эътибор қаратмоқда: янги мактаблар қурилмоқда, моддий-техник база модернизация қилинмоқда, ўқув жараёни учун замонавий шароитлар яратилмоқда. Мамлакатда таълим тизими катта ўзгаришларга дуч келди: нафақат дарсликлар таркибида, балки тизим ҳам тубдан ўзгарди.

Бугунги кунга қадар Президент мактаблари Нукус, Наманган, Хива ва Тошкентда очилган. Президент мактабларини ташкил этиш ташаббуси жуда барвақт ва замон талабига жавоб берадиган қарор эди. Ушбу инновацион ўқув муассасалар мактаблар ислоҳотининг ўзига хос локомотиви бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

Бундай мактабларнинг ғояси ноёбдир: Абу Али ибн Сино, Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний ва кўплаб буюк олимлар ва мутафаккирларни дунёга танитган Хоразм Маъмун академияси ва Шарқий Уйғониш давридаги бошқа таълим марказларининг улуғвор анъаналарини тиклаб, ўқув жараёнига янги технологияларни жалб қилиш.

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактабига 19 моноблок, интерфаол сенсорли панел, телевизор, компьютер, виртуал борлик кўзойнаклари ва бошқа жиҳозларни тақдим этди. 

Владимир Кравченко, «COSCOM» МЧЖ бош директори в.б. (Ucell савдо белгиси):

– Бугунги кунда ахборот технологиялари таълим тизимини ривожланишининг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Ucell ёрдами билан янги технологиялар билан жиҳозланган хона Тошкентдаги Инҳа Университетида ҳам мавжуд. Яна бир лойиҳамиз: яқинда очилган Amity университетида ҳам компьютер хонасини жиҳозлаб бериш. Биз болалар ёшликдан технологиялар билан иноқ бўлишларини истаймиз. Бу мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал салоҳияти, қизиқувчанлиги ва юқори билим фаоллигини ижобий ривожланишга йўналтиришга имкон беради. Келажакда уларни қўллаб-қувватлашга, ўқишларида ҳомийлик қилишга ва иш жойларини таклиф этишга тайёрмиз. Мактаб ўқувчилари муваффақиятли олимлар, математиклар, астрофизиклар, алоқачилар – янгиланаётган мамлакатга муносиб фуқаролар бўлишига чин дилдан ишонамиз. 

Ucell компанияси ушбу жиҳозлар ўқувчиларни замонавий компьютерлар ва инновацион технологиялар оламига жалб этишда ёрдам беради, билим ва кўникмаларни баркамол шакллантиришга ёрдам беради деб умид қилмоқда.

«COSCOM» МЧЖ Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид