Саида Мирзиёева: «Бахтли аёл бу - бахтли оила, бахтли мамлакат ва буюк келажак»
Бугун, 28 декабрь куни Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева гендер тенглик вазифаси жуда мураккаб, кенг миқёсли вазифа эканини айтиб ўтди ва Бирлашган Араб амирликлари (БАА)нинг бу борадаги тажрибасини мисол тариқасида келтирди.
“Бу мусулмон, Шарқ мамлакати, бироқ у гендер мувозанати бўйича етакчи мамлакатлар қаторидан жой олган. Ҳозирги кунда БАА Вазирлар Маҳкамасидаги 32 нафар вазирдан 9 нафари аёл киши, ўрта ва кичик тадбиркорлик секторидаги корхоналарнинг ярми аёллар раҳбарлиги остида. [У ерда] минтақадаги аёллар учун илк ҳарбий коллеж очилди.
Ҳар иккала жинслар ўртасидаги саводхонлик даражаси 95 фоизга яқинлашади. Университет битирувчилари ўртасида 70 фоизи аёллар. Давлат университетларидаги аниқ фанлар курсларининг 56 фоиз битирувчилари – аёллар. ЯИМнинг аёллар томонидан ишлаб чиқарилган йиллик тушуми 13,6 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.
Маълум бўлишича, гендер тенглиги рейтинги оширилганида автоматик равишда бошқа рейтинглар ҳам кўтарилади. Мамлакат дарҳол бошқа даражага чиқади”, - дея келтирмоқда Саида Мирзиёеванинг сўзларини Kun.uz мухбири.
Сўзининг давомида у бундай натижага эришишнинг имкони мавжуд эканини айтиб ўтди ва Ўзбекистонда турли соҳада фаолият юритадиган аёлларни бирлаштирувчи клуб, платформага асос солиш таклифини билдирди. Клубнинг илк йиғилиши 2020 йилнинг биринчи чорагида бўлиб ўтиши айтилди.
Саида Мирзиёева сўзининг якунида “Бахтли аёл бу - бахтли оила, бахтли мамлакат ва буюк келажак. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир муваффақиятли эркак ортида муваффақиятли, оқила аёл бўлади”, - дея таъкидлади.
Мавзуга оид
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
20:53 / 28.10.2024
Саида Мирзиёева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий резидент-координатори билан учрашди
19:31 / 21.10.2024