Ўзбекистон | 08:17
983
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро билан мазмунли музокара ўтказганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб, икки давлат ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро билан бўлиб ўтган учрашувни мазмунли ва самарали мулоқот сифатида баҳолади.

Унинг қайд этишича, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги энг муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш каби қатор устувор соҳаларни қамраб олган.

Саида Мирзиёева Ўзбекистон Марказий Осиёда ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеини сақлаб қолган ҳолда, Франция ва умуман Европа давлатлари билан ўзаро манфаатли шерикликни келгусида ҳам изчил мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳар икки томон учун муҳим аҳамият касб этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид