Ўзбекистон | 18:37
556
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди

Инсон капитали, сунъий интеллект ва креатив индустрияларни ривожлантириш, хотин-қизлар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий меросни асраб-авайлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори Ҳолид ал-Ананий билан учрашиб, Самарқандда бўлиб ўтган Бош конференциянинг 43-сессиясида эришилган келишувларнинг амалдаги ижросини муҳокама қилди.

«Инсон капитали, сунъий интеллект ва креатив индустрияларни ривожлантириш, хотин-қизлар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий меросни асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.

ЮНЕСКО бош қароргоҳидаги ҳар бир учрашув стратегик ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятлар эшигини очади», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид