Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:39 / 28.12.2019
4023
1 дақиқада ўқилади
Уругвай божхонасида тўрт тоннадан ортиқ кокаин жойланган контейнерлар тўхтатиб қолинди
Фото: 24tv.ua
Уругвайдаги Монтевидео порти божхонаси ходимлари мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари ходимлари билан биргаликда умумий вазни 4,4 тонна кокаин жойланган контейнерларни тўхтатиб қолишди. Бу ҳақда Уругвай божхона хизмати хабар берди.
Мамлакат божхона хизмати бошлиғи Хайме Боржининг маълум қилишича, ушбу кокаин партиясининг Европа бозоридаги нархи 1 млрд доллар атрофида.
Кокаин соя донлари жойланган юклар орасига яшириб қўйилган бўлган.
Бунга қадар Монтевидеода ушланган энг йирик партиядаги кокаин вазни 3 тоннани ташкил этганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш