Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада «Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати» шиори остида ҳарбий ватанпарварлик акцияси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ф-5529-сон фармойиши билан тасдиқланган Дастур ижроси доирасида 27 декабрь куни Фарғонадаги ҳарбий қисмда ҳарбий ватанпарварлик акцияси ўтказилди.

"Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати" шиори остида ўтказилган акция доирасида Фарғона шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ва ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.
Унда мактаб ўқувчилари, чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси вакиллари, фахрийлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида ўқувчиларга ҳарбий хизмат, ватан олдидаги бурч, ватанпарварлик туйғуси, ҳарбий қуроллар тўғрисида тушунчалар берилди. Аскарлар иштирокида турли хил кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.


Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол, ҳарбий-ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Иштирокчилар ёшларни ватанпарварлик ойлигида фаол иштирок этишга, Ўзбекистон Республикасига садоқатли фарзандлар бўлишга чақирдилар.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026