Instagram’да энг кўп пул топган кишилар маълум қилинди
Футболчи Криштиану Роналду 2019 йилда Instagram ижтимоий тармоғида энг кўп пул топган киши бўлди. У Buzz Bingo компанияси томонидан тузилган энг бой “инстаграмчи” юлдузлар рўйхатига етакчилик қилмоқда.
Маълум қилинишича, футболчи йил давомида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали 38,2 млн фунт стерлинг ишлаб топган. Экспертларнинг баҳолашича, Роналдунинг ҳар бир ҳомийлик пости унга 780 минг фунт стерлинг келтирган.
2-ўринни яна бир футбол юлдузи - Лионель Месси эгаллаган. У 2019 йилда Instagram орқали 18,7 млн фунт стерлинг ишлаб топган. Унинг саҳифасидаги бир реклама постининг ўртача нархи 518 минг фунт стерлинггача етиши мумкин.
Футболчилар Instagram’да спорт брендлари, чипслар ва бошқа маҳсулотларни реклама қилиш орқали даромад оладилар.
Етакчи учталикдан америкалик супермодел Кендалл Женнер ҳам жой олган. У ижтимоий тармоқ ёрдамида 12,7 млн фунт стерлинг ишлаб топган. Шунингдек, етакчи ўнталикдан унинг синглиси Кайли Женнер (8-ўрин) ва опаси Хлоя Кардашьян (10-ўрин), Дэвид Бекхэм, қўшиқчи Селена Гомес, Неймар, Златан Иброҳимович ва Рональдиньо ҳам жой олган.
Жорий йилнинг март ойида Кайли Женнер ўз бойлигини ўзи ишлаб топган дунёдаги энг ёш аёл миллиардерга айланганди. Модел ва тадбкиркор бундай муваффақиятга ижтимоий тармоқлар эвазига эришганини тан олган, чунки ўз бизнесини бошлашдан олдин уларда кўплаб обуначиларга эга бўлган.
Мавзуга оид
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024
WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024