Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида «Ўткан кунлар» романининг инглизча нашри тақдим қилинди
27 декабрда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглиз тилидаги “Bygone days” деб номланган нашри тақдимоти бўлиб ўтди.
Машҳур асарни америкалик олим, АҚШ Ҳарбий-денгиз академияси минтақавий тадқиқотлар марказининг собиқ директори Марк Риз таржима қилган. У Тинчлик корпусининг Ўзбекистондаги биринчи кўнгиллиларидан бири ҳисобланади.
Риз романнинг таржимаси устида 15 йилдан кўпроқ иш олиб борган. Ўзбекистон элчихонаси, АҚШдаги ўзбеклар ҳамда ўзбекистонлик мутахассислар кўмагида китобнинг чоп этилиши жараёни анча жадаллашиб, китоб сотувга чиқарилди ва “5 юлдузли” рейтингга эга.
660 саҳифадан иборат китобда Абдулла Қодирий томонидан асарни ёзишда қўлланган атамаларга ва ўзбек халқи маданияти, анъаналари ва урф-одатларининг ўзига хос жиҳатларини тушунтирувчи 400 дан кўпроқ изоҳ берилган.
Ўзбекистоннинг АҚШдали элчиси Жавлон Ваҳобов тақдимотни очиш вақтида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан буюк аждодларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, Ўзбекистонда ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтган.
Ўз навбатида асар таржимони Марк Риз Ўзбекистонда ўтказган йиллари ҳақидаги илиқ таассуротлари билан бўлишган ва йиғилганларни “Ўзбекистонга бир бор бўлса ҳам сафар уюштириб, унинг бой тарихий мероси, бетакрор архитектураси ва олижаноб инсонларига гувоҳ бўлишга” чақирган.
Ўзбекистон элчихонасида маълум қилинишича, китобнинг инглизча нашри нусхалари АҚШ давлат хизматчилари, дипломатик корпус вакиллари, АҚШнинг етакчи олий таълим муассасалари орасида тарқатилган. Роман, шунингдек, АҚШнинг энг катта кутубхонаси – Конгресс кутубхонасида рўйхатга олинган.
Тақдимот натижаларига кўра Марк Риз билан 2020 йил баҳорда Ўзбекистонда “Bygone days” китоби тақдимотини ўтказиш ва адибнинг яна бир романи – “Меҳробдан чаён”ни таржима қилиш лойиҳасини муҳокама қилишга келишиб олинган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
-
Трамп ўз инаугурациясида бир қатор радикал ташаббусларни эълон қилди
Жаҳон | 08:38
-
Днестрбўйи Молдовадан газ етказиб берилишига рози бўлди
Жаҳон | 08:20
Мавзуга оид
13:27 / 14.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS'даги натижалари сезиларли яхшиланди
16:56 / 02.12.2024
Oxford луғати 2024 йил сўзини танлади
15:18 / 13.11.2024
Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушди
12:07 / 23.10.2024