Жамият | 19:00 / 30.12.2019
32372
3 дақиқада ўқилади

Электрон ҳисоб-фактураларни Didox орқали бепул юбориш имконияти яратилди

Didox тизими 2020 йилдан бошлаб электрон ҳисоб-фактуралар алмашувини ҳеч қандай тўловларсиз юбориш имкониятини яратди. Энди у тақдим этаётган хизмат кўпгина корхоналар учун қулай ва фойдали бўлади.

Исталган корхона ҳар ой мингта фактурани мутлақо бепул юбориши мумкин. 

Агар корхона учун электрон ҳисобварақ-фактуралар алмашинуви бўйича техник кўмак ва маслаҳатлар бериш муҳимроқ бўлса, жўнатилган ҳар битта ҳужжатга атиги 300 сўм миқдорида ҳақ олинадиган «Премиал» пакетидан фойдаланиши мумкин ва бунда корхонага индивидуал тарзда хизмат кўрсатилади. Didox'даги барча кирувчи ҳужжатларни имзолаш ҳар қандай ҳолатда ҳам бепул бўлиб қолади.

Didox билан ишлашни бошлаш учун алоҳида шартнома имзолаш шарт эмас, фақат рўйхатдан ўтиш саҳифасида ЭРИ калити билан оммавий офертани имзолаш керак. У қуйидаги манзилда жойлашган: https://didox.uz/#/registration. 

Шунингдек, корхоналар бошқа ЭХА операторларининг хизматларидан фойдаланишда чекланмайди, аммо https://my.soliq.uz/ сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетда фойдаланиладиган операторларни кўрсатишни унутмаслик жуда муҳим.

Didox билан ишлашни мустақил ўрганиш мумкин, тизим интуитив тарзда тушунарли интерфейсга эга. Шунингдек, тезроқ ўзлаштириш учун у билан ишлашга оид видеокўрсатмалардан фойдаланиш ва Telegram гуруҳидаги «Didox – савол-жавоблар» (http://t.me/didox_uz)да ҳам маслаҳатлар олиш мумкин. «Премиал» тарифидан фойдаланувчилар учун эса Didox мутахассисларининг индивидуал маслаҳатлашувлари имкони мавжуд.

«1C» ёки биллинг тизимидан чиқмасдан туриб Didox электрон ҳисоб-фактура алмашиш мумкин – бирон маълумотни чиқариш ёки юклаш талаб этилмайди. Энди «1C» ёки биллинг тизимидаги «Чоп этиш» тугмаси ўрнига, янги – «Имзолаш» тугмасидан фойдаланинг ва бу ҳужжат бир зумда ҳамкорингизга етиб боради. Шунингдек, кирувчи ҳужжатларни дарҳол ҳисоб тизимига олиш мумкин ва буни қўлда битталаб қилишга тўғри келмайди.

Didox мобил иловаси ёрдамида исталган жойда, исталган вақтда ҳужжатларни яратиш ва имзолаш мумкин. Ҳозирча, у фақат Android қурилмаларида мавжуд.

Сайт: didox.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид