Мамлакатимизда бизнес жараёнларини автоматлаштириш соҳасида фаолият олиб борадиган Venkon компанияси 2018 йилнинг 18 январь куни янги Didox  деб номланган электрон ҳужжатлар алмашувини таъминловчи тизимни оммага тақдим этди. 
Ушбу сервис хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги муносабатларда муҳим ўрин эгалловчи   ҳисоб-варақалари алмашуви жараёнини соддалаштиради. Эндиликда,  ҳисоб-варақалар алмашувини имзо чекилган қоғоз кўринишда эмас, балки электрон тарзда жуда осонлик билан амалга ошириш мумкин. Ҳужжатлар алмашуви бўйича амалга ошириладиган барча ҳаракатлар Didox тизимида юридик кучга эга ва қонун доирасида. 

«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун асосида ишлайдиган ушбу тизим уч қадамда ҳужжатлар алмашувини амалга оширишга имкон беради.

1-қадам:

Ҳисоб-варақанинг шаклини тўлдириш 

2-қадам: 

Электрон рақамли имзо қўйиш орқали унинг юридик кучини таъминлаш 

3-қадам:

Didox тизими орқали ҳамкорга юбориш 

Бу уч қадамни амалга оширишга 3 дақиқа вақт кетади. 

Didox  тизимида барча ҳужжатларнинг сақланиши ва ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилган. Амалиётлар махсус булутли тизимда олиб борилиши ҳужжатларни турли кутилмаган офатлар ёки бахтсиз ҳодисалардан асрайди. Фойдаланувчи қаерда ва қачон бўлмасин ўз хужжатларидан фойдалана олади. Ҳисобчилар учун яна бир қулайлик шунда-ки, тизимдан фойдаланувчилар 1С дастуридан (www.venkon.uz)  чиқмай туриб, тўғридан тўғри ҳисоб- варақаларни юбориши ва қабул қилиши мумкин. 

Тизим ихтирочиларининг таъкидлашича, Didox тизимининг фойдаланувчилари ҳужжат алмашуви жараёнига сарф қиладиган харажатларни 85% гача қисқартириши мумкин. 
Ушбу тизимдан фойдаланишни ҳозироқ didox.uz сайти орқали бошлаш мумкин.