Тизимда товар ва хизматларни сотиб олиш бўйича эълонлар яратиш имконияти пайдо бўлди. Бу эълонлар шу каби маҳсулотларни сотувчи барча тизим фойдаланувчиларига автоматик тарзда тарқатилади. Қуйида ушбу хизматнинг сотиб олувчи ва сотувчилар учун яратган бир қатор қулайликларини кўриб чиқамиз.
Харидлар
1-имконият. Етказиб берувчиларни қидириш
Ҳозирги пайтда бирор нарса харид қилиш керак бўлса, маҳсулот етказиб берувчиларни қандай танлаймиз? Одатда танишлардан сўраймиз, Google'да қидирамиз ёки маълумот базаларини қараймиз. Ҳар бири билан боғланиб, таклифларни ўрганиш учун қанча вақт сарфланади? Бу саволларга кўпчиликнинг жавоби бир хил: жуда кўп вақт сарфлаб, кўпи билан 5-6та сотувчи топилади.
Аммо энди янги яратилган муқобил усул ёрдамида сизнинг у ёки бу товарга бўлган талабингизни Ўзбекистондаги етказиб берувчиларнинг 70 фоиздан кўпи шу заҳотиёқ кўра олади. Бу бир кун давомида бир одам ёки ҳатто бутун бўлим қилиши мумкин бўлган ишдан ўн баробар самаралироқ!
Бунинг учун Didox’да янги “Сўров” объекти пайдо бўлди. Унда қуйидагилар кўрсатилади:
- қидирилаётган товар/хизматнинг идентификацион коди (товар/хизматнинг Солиқ Қўмитаси таснифига мувофиқ коди);
- Номи
- Таърифи
- Талаб этилаётган миқдори
- Етказиш манзили
Бу маълумотлар асосида тизим қисқа фурсатда 250 000дан ортиқ ташкилот базасидан барча шундай товар етказиб берувчиларни аниқлаб уларга бу сўровни жўнатади.
Сўровни янги “Харидлар” бўлимида расмийлаштириш мумкин. У учта бўлинмадан иборат:
* Харид қилинаётган товарлар
- Менинг сўровларим
- Маркетплейс

2-имконият. Таклифлар таҳлили
Демак, биз сизга керакли товар/хизмат етказиб берувчиларни топиш ва улардан таклифлар қабул қилишга муваффақ бўлдик! Энди бу таклифлар орасидан энг яхшисини қандай танлаймиз? Ахир нархдан ташқари етказиб берувчининг ишончлилиги, унинг ҚҚС тўловчи сифатидаги мақоми ва ҚҚС узилишлари коэффициенти ҳам аҳамиятга эга.
Бунда тизимнинг иккинчи қуроли ёрдамга келади, у мавжуд таклифларнинг барчасини таҳлил қилиб, уларни фойдалилик даражасига қараб кетма-кетликда жойлаштиради. Бу жараёнда нарх, ҚҚС, узиш коэффициенти ва етказиб бериш шартлари ҳисобга олинади.


















