Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилади
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 10-банди (Қуйидагилар тиббий фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади) “а” кичик банди (қуйидагиларнинг мавжудлиги) қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилади:
“туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог врачларда - камида биринчи малакавий тоифа;
туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда муассасада туғруқ, жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника (генекология, неанатология, педиатрия, ультратовуш диагностикаси), бактериология ва клиник-биокимё лабораторияларига мўлжалланган хоналар”;
“б” кичик банди (қонунчиликка қатъиян риоя қилган ҳолда тиббий фаолиятни амалга ошириш, бунда қуйидагиларга риоя қилиш) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбошиси билан тўлдирилади:
“туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда ФҲДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим тўғрисидаги электрон маълумотлар алмашинуви дастурини доимий юритиш”;
18-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилади:
“Агар лицензияловчи орган лицензия бериш ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензия даъвогари аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда эга бўлади.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабари олинганидан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт. Тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга юборилган ёзма хабар лицензия олингунига қадар лицензияга тенглаштирилади ва шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.”;
33-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир маротаба (қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш”.
Мавзуга оид
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
17:45 / 01.05.2026